Қишки Олимпиада беллашувларида мухлисларнинг нисбатан катта қизиқишига сабаб бўлаётган эркаклар ўртасидаги хоккей турнирида ярим финал иштирокчилари аниқланди.
Олимпиада. Музга Россия байроғи билан чиқа олмаётган россиялик хоккейчилар АҚШ устидан 4:0 ҳисобида зафар қучди
Гуруҳ босқичида россиялик хоккейчилардан 0:4 ҳисобида енгилган АҚШ термаси ўтиш ўйинида Словакия устидан 5:1 ҳисобида зафар қучганди. Аммо америкалик шайбачилар ярим финал йўлида Чехияга имкониятни бой бериб қўйди — 2:3.Маълумки, Россия хоккейчилари мамлакат байроғи, мадҳияси ва номи остида музга чиқа олмаяпти. Улар олимпия ўйинларининг байроғи остида мусобақада иштирок этмоқда. Чорак финалда Норвегия устидан 6:1 ҳисобида зафар қучган Россия хоккейчилари, ярим финалда Чехияга қарши саф тортади.
Финал остонасидаги иккинчи жуфтликни Германия ва Канада хоккейчилари ташкил қилди. Немислар чорак финалда Швецияни 4:3 ҳисобида таслим қилган бўлса, Канада Финляндияга чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди — 1:0.
Пхёнчхан Олимпиадасининг хоккей турнирида ярим финал ўйинлари 23 февраль куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)