Қўшма Штатлар Қора денгиздаги ҳарбий ҳозирликни оширмоқда ва буни Россиянинг минтақадаги фаоллиги ошишига зарур жавоб чораси деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда 19 февраль куни CNN телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
17 февраль, шанба куни АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари эсминеци Carney Қора денгизга кирди ва у ерда ҳозир бўлган Америка ҳарбий кемасига қўшилди.
АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари 6-флоти қўмондони вице-адмирал Кристофер Грэди Қора денгизга бир йўла икки кемани юбориш бирор нарсага жавоб қайтариш эмас, аввалдан қабул қилинган қарор эканлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)