Қозоғистонлик 10 ёшли мактаб ўқувчиси Абай Тажибай Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг фарзандлари Адам ва Ахматни жангга чорлади. Бу ҳақда «Оламспорт» Тажибайнинг Instagram орқали қилган мурожаатига асосланиб хабар берди.
Абай кикбоксинг бўйича Астана шаҳрининг икки карра чемпиони ҳисобланади. Кичик Қодировлар билан жанг қилиш учун ҳам у энди MMA сир-асрорларини ўрганишни бошлаган.
Ўйлашимча, Абай жангга чақирув ташлашга ҳақли. Ҳозир Олмаотада яшаяпмиз, ўғлим MMA машғулотларида иштирок этмоқда. У билан бир неча мураббий ишлаяпти. Профессионал MMA жангчиси Замгузал Файзолланова ҳам мураббийлар орасида бор.Абай Тажибайнинг отаси
Разман Қодировга тегишли бўлган «Ахмат» клуби 2016 йилнинг 1 октябрь куни болалар ўртасида MMA турнири ўтказган бўлиб, унда раҳбарнинг фарзандлари Адам ва Ахмат ғолиб чиққанди. Улар айни пайтда Россияда ягона бўлиб турган болалар MMA камарига эга.
Бироқ бу масала Россияда катта эътирозларни келтириб чиқарди. Болаларни бу каби жанглар орқали тарбиялаш тўғри эмаслиги масаласи кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Изоҳ (0)