дВелоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси бўлган Мурод Холмуродов Малайзия мезбонлигида ўтган Осиё Чемпионатини 3-ўринда якунлади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
16—20 февраль кунлари бўлиб ўтган қитъа чемпионатида Мурод Холмуродов қозоғистонлик Жаҳон Кубоги ғолиби Никита Панассенкони ортда қолдиришга эришди. Бундан ташқари амалдаги Осиё Чемпиони — япониялик Шунчуке Имамура ҳам ўзбекистонлик рақибидан ўзиб кета олмаган.
Олтин медаль БАА велоспортчиси Мирза Ал-Ҳаммадийга насиб қилди. Гонконг спортчиси Чунг Кинг Лок эса кумуш медални ўзиники қилиб олди. Мазкур икки спортчи бунга қадар Мьянмада бўлиб ўтган Asian Road & Para Cycling Championships мусобақасида ҳам ғолибликни қўлга киритганди.
Малайзиядаги Осиё Чемпионатида эркак велоспортчилардан ташқари, аёллар ва ёшлар мусобақалари ҳам ўтказилган. Ёшлар мусобақасида ўзбекистонлик Данил Евдокимов муваффақиятли иштирок этиб, кумуш медални ўзиники қилиб олди.
Изоҳ (0)