Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати таркибидаги 26 нафар ҳарбий хизматчининг бюстини яратиш ва улар таҳсил олган умумтаълим мактабларида ўрнатиш тўғрисидаги фармойиш имзоланди. Бу ҳақда «Дарё»га Мудофаа вазирлиги вакиллари маълум қилди.
Ҳужжатда бюстларнинг яратилиши уч ой муддат ичида якунланиши ва ўрнатилиши кўзда тутилган бўлиб, буюртмани тайёрловчи сифатида Ўзбекистон Бадиий Академияси кўрсатилган.
Шунингдек, унда юрт тинчлиги учун жонини қурбон қилган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларнинг исми, шарифи ва улар таҳсил олган мактаб номлари келтирилган.
Изоҳ (0)