Хитойнинг «Шанхай СИПГ» футбол клуби Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида 2-турдан кейин пешқадам бўлиб олди.
Мусобақани Японияда «Кавасаки Фронтале»ни енгиш билан бошлаган шанхайлик футболчилар, бу сафар Австарлиянинг «Мельбурн Виктори» клубини қабул қилди ва йирик ғалабага эришди. Беллашувда 3 та гол бразилиялик легионерлар томонидан урилди. Яна бирини Хитой термаси етакчиси Ву Леи киритди. Ўзбекистонлик Одил Аҳмедов майдонда 89 дақиқа ҳаракат қилди ва кейин алмаштирилди. Ўзбекистон миллий термаси сардори биринчи ўйинда тўлиқ тўп сурганди.
Гуруҳдаги иккинчи ўйинда кореялик футболчилар Япония жамоасидан устидан зафар қучиб, очколари сонини 4 тага етказиб олди. 7 март куни «Шанхай СИПГ» 3-тур доирасида «Улсан Хюндаи»ни қабул қилади.
Изоҳ (0)