Мексика пойтахтида 2017 йилги зилзилалар оқибатида шикаст етган биноларни тиклаш учун бир неча йиллар керак бўлади. Бу ҳақда мегаполис ҳукумати раҳбари Мигель Анхель Мансера маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Бу жараён беш йилдан олти йилгача бўлган вақтни талаб қилади. Бу, биринчи навбатда, 1985 йилгача қурилган биноларга тааллуқли», — дейди сиёсатчи.
2017 йил 7 сентябрь ва 19 сентябрь кунги ер силкинишлари жанубий ва марказий штатларда 180 мингдан ортиқ уй ва квартирага шикаст етказди. Расмийлар маълумотига кўра, ҳодиса оқибатларини бартараф этиш 2,5 миллиард доллардан ортиққа тушади.
Изоҳ (0)