Бухорода илк иккита электромобиль олиб келинди ва ишга туширилди, яқин вақт ичида яна ўн дона харид қилиш режалаштирилмоқда, деб ёзади «Народное слово».
Улар эски шаҳарнинг енгил автомобилда ҳаракатланиш тақиқланган қисмларида пиёда сайрларнинг қулай муқобили бўлади. Энг қизиқарли объектлардан ўтувчи сайёҳлик йўналиши ташкил этилди. У Лаби Ҳовуздан бошланиб, Тоқи Сарафон, Тоқи Заргарон ва Пойи Калон мажмуаларидан ўтади ва Арк қалъасида якунланади.
Бу каби лойиҳалар Самарқанд ва Шаҳрисабзда муваффақиятли ишга туширилган ва амал қилмоқда.
Изоҳ (0)