Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ISRO) янги астрономик обсерватория AstroSat-2 ни ишлаб чиқиш ва уни Ер орбитасига юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 19 февраль, душанба куни The Times of India газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Бу автоматик космик станция яқин ва узоқ космосдаги объектларни кўп тўлқинли ўрганиш учун мўлжалланади.
ISRO Ҳиндистоннинг барча илмий марказларига бўлажак станцияда ўрнатиладиган астрономик ва астрофизик қурилмаларни яратиш жараёнида иштирок этиш таклифи билан мурожаат қилди.
AstroSat-2 обсерваторияси 2015 йилнинг сентябрида орбитага учирилган AstroSat-1 лойиҳасининг давоми бўлиши лозим.
Изоҳ (0)