Польшада 23 январь куни сигир кушхонага юбормоқчи бўлган эгасидан қочиб кетди. Уй ҳайвони металл тўсиқни бузиб, яқин жойлашган кўлга қочиб кетди, деб ёзади TJournal.
Сигирнинг эгаси Лукас, уни фермага қайтаришга уринганда, у эгасининг қўли ва қовурғасини синдирди. Шундан сўнг сигир сувга шўнғиб, кўл ўртасидаги оролга сузиб ўтди. Лукас бир ҳафта давомида сигирини қайтаришга уринди, кейин таслим бўлди.
Сигирни қутқарувчилар ҳам олиб кетишга уринди, бироқ у қутқарувчиларни пайқаши билан бошқа оролга сузиб ўтди. Лукас сигирни ухлатиб қўйишни сўраб мурожаат қилган ветеринар унинг транквилизаторлари тугаб қолганлиги ва уларни камида икки ҳафта кутиш кераклигини маълум қилди.
Изоҳ (0)