Грузиянинг собиқ президенти ва украиналик мухолиф сиёсатчи Михаил Саакашвилининг минглаб тарафдорлари Киев кўчаларига чиқди. Улар Украина президенти Пётр Порошенконинг истеъфосини талаб қилмоқда, деб хабар беради «РИА Новости».
Тартиб-интизомни сақлаб турган полиция вакилларининг ҳисоб-китобларига қараганда, маршда бир неча минг киши иштирок этмоқда.
Маршда Саакашвилининг ўзи иштирок этмаяпти, негаки олдинроқ Украина расмийлари уни Польшага чиқариб юборган эди. Айни пайтда у Нидерландияда ўрнашди.
Изоҳ (0)