Эроннинг Исфаҳон вилоятида қулаган ATR 72-500 самолётининг ҳалокатига оид дастлабки версиялар илгари сурилди. Бу ҳақда «MK.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, ҳалокатга об-ҳаво шароитларининг ёмонлиги сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Учувчилар шу туфайли йўналишни йўқотган бўлиши мумкин.
Айни пайтда, қутқарув хизматлари ҳам об-ҳаво ёмонлиги боис қидирув ишларини тўлақонли олиб боролмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, самолёт бортида бўлган 66 киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)