Пхёнчханда давом этаётган қишки Олимпиадада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Миша Ге ўз иштирокини якунлади.
Фигурали учишнинг қисқа дастурида Ге 83,90 балла тўплаб, 14-ўриндан жой олганди. Эркин дастурда эса у 161,4 кўрсаткич билан 17-поғонадан жой олди. Ҳар икки чиқишидан сўнг Миша Ге «Оламспорт» нашрининг Пхёнчханда бўлиб турган мухбирига интервью берди.
Умумий олганда чиқишимдан кўнглим тўлди. Аммо натижа бундан яхшироқ бўлиши керак эди. Йўл қўйган хатоларим ўзимга аён. Хатоларсиз иштирок этиб бўлмайди. 14-ўрин ёмон натижа эмас. Энди бор эътиборимни икки ҳафтадан сўнг старт оладиган Жаҳон Чемпионатига қаратаман. Хатоларим устида ишлаб, натижамни Олимпиададан кўра яхшироқ бўлиши учун ҳаракат қиламан.Миша Ге, фигурали учувчи
Ўзбекистонлик спортчининг умумий натижаси 244,94 балл бўлди. Шу тариқа Ге 30 нафар спортчи иштирок этган фигурали учиш мусобақасини 17-ўринда якунлади.
Яна 4 йилдан сўнг умуман бошқача вазият бўлади. Балки мураббий ёки хореограф, балки ташкилотчи бўлиб келарман Олимпиадага. Ҳали бу борада бир тўхтамга келмадим. Жаҳон Чемпионатидан сўнг бу ҳақда ўйлаб кўраман.Миша Ге, фигурали учувчи
Олимпиадани япониялик Юзуру Ханю 317,85 балл билан чемпион сифатида якунлади. 2-ўринни 306,90 балл жамғарган бошқа бир япониялик Шома Уно эгаллади. Кучли учликдан испаниялик Хавьер Фернандес (305,24) жой олди.
Изоҳ (0)