Reuters агентлиги учта манбасига таяниб ўтган ҳафта Сурияда 300 нафар ҳалок бўлган ва яраланганлар ҳақида маълум қилди, деб ёзади «Коммерсант».
Агентликка кўра, уларнинг барчаси Россиянинг Кремль билан боғлиқ аллақандай хусусий ҳарбий компаниясида ишлаган.
Ҳарбий шифокор исмини ошкор этмаслик шарти билан агентликка 100 нафар ҳалок бўлган ва 200 нафар ярадор ҳақида маълум қилган. Шифокорнинг сўзларига қараганда, бу ахборотни у ўтган ҳафта Сурияга яраланганлар ортидан келган реаниматологдан эшитган.
Reuters’нинг 7 февраль кунги жанглар иштирокчилари билан суҳбатлашган яна бир манбаси ҳалок бўлган 80 дан ортиқ россиялик хусусий ҳарбий мутахассис ҳақида маълум қилган.
Изоҳ (0)