Италия пойтахти Римда қурилиш карьери яқинида йўл чўкиши оқибатида яқин атрофга қўйиб кетилган етти автомобиль 10 метр чуқурга тушиб кетди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Машиналарда ҳеч ким йўқ эди, шу боис воқеада қурбонлар бўлмади. Қутқарувчилар яқин атрофдаги икки уйдан одамларни эвакуация қилди.
Рим мэри Виржиния Раггига кўра, бу уйларда 20 оила, 50–60 киши истиқомат қилар эди.
Рим прокуратураси воқеа юзасидан иш очди.
Изоҳ (0)