Syrian Observatory for Human Rights ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Суриянинг Дайр аз-Завр вилоятидаги ҳарбий омборда юз берган портлаш оқибатида Россия хусусий қўриқлаш компаниясининг 15 нафар ходими ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Портлаш юз берган қурол омбори Табия Жазира аҳоли пунктида жойлашганлиги маълум қилинди.
Ташкилот версияси бўйича, россияликлар ҳукумат тарафдори кучлари жангчилари билан бирга омборга киришга уринган, бироқ мина ишга тушиши оқибатида портлаб кетган. Ҳуқуқ ҳимоячилари маълумотига кўра, портлаш оқибатида жами 23 киши ҳалок бўлган.
Россиялик ходимлари ҳалок бўлган хусусий компания Сурия ҳукумати назорат қилувчи нефть ва газ конларини қўриқлаш билан шуғулланади.
Изоҳ (0)