Мазкур ҳафта Юрико Шожи БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (FAO) Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили ўринбосари сифатида лавозимини бажаришга киришади. Бу ҳақда FAO матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади Uz24.
Аввалроқ Юрико Шожи FAO’нинг Марказий Осиё бўйича субминтақавий координатори ва Туркия, Озарбайжон ва Ўзбекистонда FAO вакили лавозимини эгаллаган.
Шожи — Япония фуқароси, у FAO’да 2007 йилдан ишлай бошлаган.
Охирги вақтларда у FAO-Туркия ҳамкорлик дастурини амалга ошириш устида ишлаган. Дастурнинг мақсади Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия, Туркманистон ва Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ аҳолиси камбағаллик даражасини пасайтириш соҳасида ёрдам кўрсатиш ва FAO эксперт билимларини етказишдан иборат.
Изоҳ (0)