Дунёдаги энг йирик интернет-ритейлер Amazon компанияси бозор қиймати бўйича тарихда илк бор Microsoft IT-гигантидан ўзиб кетди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Amazon бозор қиймати бўйича дунё компаниялари орасида учинчи ўринни эгаллади. Биринчи икки ўринни Американинг Apple компанияси (849,24 миллиард доллар) ва Alphabet холдинги (744,73 миллиард доллар) эгаллади.
14 февраль, чоршанба кунги савдо натижаларига кўра, Amazon компаниясининг бозор қиймати 702,46 миллиард доллар, Microsoft’ники эса 700,56 миллиард долларни ташкил этди.
Amazon’нинг бир дона акцияси нархи 2,6 фоизга ўсиб, 1 451 долларни ташкил этди. Microsoft’да бу кўрсаткич 1,6 фоиз — 90,81 доллардан иборат бўлди.
Изоҳ (0)