India Open халқаро мусобақасида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлган Ўзбекистон бокс терма жамоаси аъзолари давлат томонидан рағбатлантирилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Турнирда ўзбекистонлик беш чарм қўлқоп устаси олтин медални қўлга киритганди. Ҳукумат уларни 25 миллион сўмга лойиқ кўрди. Кумуш медаль соҳиблари эса 15 миллионлик бўлди. Шунингдек, Ҳиндистондаги турнирга мураббий сифатида йўл олган Тўлқин Қиличев ҳамда Марат Қурбоновлар 12 миллиондан қўлга киритди.
Мукофотланганлар
Худойназар Файзов — 25 000 000 сўмАюбдулҳай Шораҳматов — 25 000 000 сўмБобо Усмон Батуров — 25 000 000 сўмИсроил Мадримов — 25 000 000 сўмБаҳодир Жалолов — 25 000 000 сўмИқбол Холдоров — 15 000 000 сўмСанжар Турсунов — 15 000 000 сўм
Ўзбекистон терма жамоаси India Open мусобақасида мезбон Ҳиндистон ҳамда бокси ривожланган Куба термаларини-да ортда қолдиришга муваффақ бўлганди.
Изоҳ (0)