Маданият ва спорт вазирлигидан кейин Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси номини олган ташкилот энди алоҳида вазирлик мақомига эга бўлди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
2018 йилнинг 14 февралидан бошлаб мазкур ташкилот Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бўлиб ўзгарди. Бунга қадар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтига ректор бўлган, кейинроқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти сифатида таништирилган Шоакрам Исроилов, эндиликда вазир даражасига кўтарилди. Бундан буён у Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги вазири сифатида фаолият олиб боради.
Миллий олимпия қўмитаси бош котиблигидан, ташкилотнинг биринчи вице-президентлиги даражасига қадар кўтарилган Ойбек Қосимов эса вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида ишлайди.
Спорт Қўмитасига шу кунга қадар раҳбарлик қилиб келган Рустам Қурбонов ўз-ўзидан лавозимдан озод бўлди. Унинг ўринбосари сифатида ишлаб келган Искандар Жўраев эса Ойбек Қосимовнинг ўрнига МОҚ биринчи вице-президенти этиб тайинланди. Яъни, Жўраев МОҚ президенти Умид Аҳмаджоновнинг биринчи ёрдамчиси бўлди.
Изоҳ (0)