Россия ТИВдаги манба Сурияда коалиция зарбаси оқибатида юзлаб россиялик ҳалок бўлганлиги ҳақида тарқатилаётган хабарлар ёлғон ахборот эканлигини маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
«Юзлаб, ўнлаб ҳалок бўлган россиялик ҳақида тарқатилаётган хабарлар — ёлғон маълумот», — дейди манба.
Аввалроқ CNN телеканали Америка коалицияси кучларининг Россия фуқароларининг қурбон бўлишига олиб келган авиазарбаси видеоёзувини тақдим этган эди.
12 февраль куни Сурияда Россия Федерациясининг беш нафар фуқароси ҳалок бўлганлиги маълум қилинган эди. ОАВларига кўра, улар россиялик ҳарбий хизматчилар бўлмаган.
Изоҳ (0)