Америка суди асли афғонистонлик Аҳмад Хон Раҳимийни 2016 йилнинг сентябрида Нью-Йоркдаги терактни ташкил этиш айби бўйича умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда, деб ёзади Meduza.
У айбловнинг саккиз банди бўйича, жумладан, қўшни Нью-Жерси штатидаги портлашни уюштиришда айбдор деб топилди. Жавобгар теракт оқибатида жабрланганларга товон пули сифатида қўшимча 563 минг доллар тўлаши лозим.
Fox News’нинг маълум қилишича, Раҳимий содир этган қилмишидан пушаймон бўлмаган. Бундан ташқари, Нью-Йоркда суд ўтишини кутиб, қамоқда эканлигида камерадошларини террорчилик фаолиятида иштирок этишга фаол тарғиб қилган.
2016 йилнинг 17 сентябрида Манхэттенда ясама бомбанинг портлаши оқибатида 30 киши яраланган эди.
Изоҳ (0)