Япония ҳукумати КХДРга босим ўтказишни давом эттиришни талаб қилмоқда ва халқаро ҳамжамиятни охирги пайтларда Пхеньян олиб бораётган «жилмайишлар сиёсати»га алданмасликка чақирди. Бу ҳақда 13 февраль, сешанба куни Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суга маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Шимолий Корея ракета дастурини ривожлантиришда давом этмоқда, Пхеньяндаги парад буни тасдиқлади. Бу Шимолий Кореянинг асл моҳиятидир. ‘Жилмайишлар сиёсати’га алданмаслик зарур», — дея таъкидлайди Суга.
У, шунингдек, Пхеньяннинг яқинлашуви халқаро босимни сусайтириш истаги билан боғлиқ эканлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)