Тўрткўл туманидаги «Тазабағжап» ОФЙда яшовчи, 1981 йилда туғилган А.К. исмли фуқарога тегишли бўлган савдо дўконига 1987 йилда туғилган фуқаро Р.Қ. маст ҳолида келиб, у ерда сигарет чекиб ўтириб, ухлаб қолиши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар бермоқда.
Ёнғин оқибатида дўконнинг икки метр квадрат поли ва бир дона гилам ёниб кетган.
Воқеа жойида фуқаро Р.Қ. вафот этган.
Изоҳ (0)