Лондоннинг «Челси» клуби Премьер-Лига 27-турини якунлаб берди. Ўз майдонида «Вест Бромвич»ни қабул қилган «аристократлар» йирик ғалабага эришди.
Антонио Конте жамоаси кутилмаганда кетма-кет икки мағлубият қабул қилиб олганди. Аввалига «Борнмут» Лондондан 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган бўлса, кейинроқ «Уотфорд» ўз майдонида «Челси»ни маҳф қилганди — 4:1. Мазкур икки мағлубият таъсиридан чиқиб кетиш «Вест Бромвич»га қарши ўйинда насиб қилди.
Ҳужумдаги муаммолар сабаб олдинроқда ўйнашга мажбур бўлаётган Эден Азар ва ниҳоят ўз позицияга қайтиб, кечаги беллашувда 2 та гол уришга эришди. Мазкур ғалаба «Челси»ни ҳамшаҳри «Тоттенҳэм»дан олдинга ўтказиб қўйди.
Жозе Моуриньо жамоаси «Ньюкасл»дан мағлуб бўлди. Энди «Юнайтед» ва «Ливерпуль» рақобати янада жиддий
Кучли олтиликнинг тенг ярми Лондон клублари бўлса-да, уларнинг ҳаммаси Манчестер ва Ливерпуль вакилларидан ортда экани диққатга сазовор.Англия Премьер-Лигаси 27-тур беллашуви 12 февраль, душанба
Изоҳ (0)