АҚШнинг кўп марта қўлланувчи Orion космик кемаси 2023 йилдан кечиктирмасдан Ой атрофидаги илк бошқарилувчи парвозни амалга оширади. Бу ҳақда АҚШнинг 2019-молиявий йил учун федерал бюджети лойиҳаси гувоҳлик беради, деб ёзади «ТАСС».
Мазкур ҳужжатда таъкидланишича, Orion капсуласи ва уни космосга олиб чиқиш учун мўлжалланган оғир ташувчи ракета Space Launch System (SLS)’ни барпо этиш учун келгуси молиявий йилда 3,7 миллиард доллар ажратиш белгиланган.
Orion кемаси Lockheed Martin корпорацияси томонидан, SLS ракетаси эса Boeing томонидан конструкцияланади.
Orion капсуласининг илк бошқарилмайдиган парвози 2014 йилнинг декабрида амалга оширилган эди.
Изоҳ (0)