Англия Премьер-Лигасининг 27-тур беллашувлари бугун — 12 февраль куни бўлиб ўтадиган «Челси» — «Вест Бромвич» ўйини билан якунига етади.
Якшанба оқшомида 3 та беллашув бўлиб ўтди ва шунинг 2 тасида хавфли зонада бораётган клублар ўз аҳволини анча яхшилаб олди. Рафаэль Бенитес бошчилик қилаётган «Ньюкасл» мазкур турда «Юнайтед»ни қабул қилиб, минимал ҳисобда зафар қучди. Томонларнинг «Олд Траффорд»да кечган биринчи ўйинида Жозе Моуриньо жамоаси йирик ғалабани тантана қилганди — 4:1.
«Ливерпуль» эса сафарда «Саутгемптон»ни таслим қилишга эришди. Шу тариқа «мерсисайд» клуби «Юнайтед»га анча яқинлашиб олди. Энди мазкур жамоалар орасидаги фарқ 2 очкони ташкил қилмоқда. Демак, «Сити»дан кейинги поғона учун кураш анча жиддийлашган.
Навбатдаги турда «Ливерпуль» ўз уйида «Вест Ҳэм»ни қабул қилса, «Юнайтед»ни «Челси»га қарши жиддий синов кутиб турибди.
Шанба қаҳрамони Серхио Агуэро: у «Лестер» постига 4 та гол урди. «Тоттенҳэм» эса Венгер жамоасини таслим қилди
Англия Премьер-Лигаси 27-тур беллашувлари 11 февраль, якшанба«Хаддерсфилд» — «Борнмут» 4:1
Голлар: Алекс Притчард, 7 (1:0). Жуниор Станислас, 14 (1:1). Стив Мунье, 27 (2:1). Стив Мунье, 66 (3:1). Райив ван Ла Парра, 95+ пен (4:1).«Ньюкасл» — «Манчестер Юнайтед» 1:0
Гол: Метт Ритчи, 65 (1:0).«Саутгемптон» — «Ливерпуль» 0:2
Голлар: Роберто Фирмино, 6 (0:1). Муҳаммад Салоҳ, 42 (0:2).12 февраль, душанба«Челси» — «Вест Бромвич» 01:00
Изоҳ (0)