Самарқанд вилояти мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғига Ўзбекистон Президенти томонидан совға қилинган хизмат автомашинаси — Captiva топширилди. ЎзАнинг хабар беришича, туман ва шаҳар мудофаа ишлари бўлимлари бошлиқларига эса Nexia 3 автомобиллари берилган.
Президент Шавкат Мирзиёев 10 январь куни Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида мудофаа ишлари хизмати сифатини такомиллаштириш, ҳарбий хизматчиларнинг самарали фаолияти учун зарур шароит яратиш лозимлигини таъкидлаган эди.
Шундан келиб чиқиб, Самарқанд вилояти мудофаа ишлари бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларига Президент совғаси — хизмат автомашиналари топширилди. Шунингдек, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳам янги Captiva’ли бўлди.
Автомашиналарни Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов ва Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев топширди.
Изоҳ (0)