WSB мусобақасининг қаторасига учинчи мавсумида ҳам кубаликлар билан тўқнаш келган Uzbek Tigers навбатдаги мағлубиятга имзо чекди.
WSB. Uzbek Tigers ёшартирилган таркиб билан «қўрқинчли Куба»га йўл олди. Рақиб — Cuba Domadores
Беш нафар боксчи билан сафарга жўнаб кетган Uzbek Tigers сафидаги барча чарм қўлқоп усталари мағлубият аламини тотиб кўрди. Бунда таркиб деярли янги кўриниш олганди. Тажрибали спортчи Баҳодир Жалоловгина рақиби билан нисбатан тенгроқ жанг ўтказди. Қолган боксчилар эса ўз имконияти даражасида жанг қила олмади.Cuba Domadores икки йил аввал ярим финалда ва ўтган мавсум чорак финалда Uzbek Tigers устидан ўз рингларида 5:0 ҳисобида устун келганди. Бу сафар ҳам ўша ҳолат такрорланди. Кубага C2 аъзолари жўнаб кетган бўлса, C1 вакиллари 27 февраль куни Термиз шаҳрида ўзаро тўқнаш келади. Ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари жавоб жангларида мағлубият аламини олишга уриниб кўради.
Қайд этиш керак, кубаликлар бунгача Колумбия жамоа устидан ҳам 5:0 ҳисобида зафар қучганди. 3 та жангда 3:0 ҳисоби қайд этилган бўлса, яна 2 тасида колумбиялик боксчилар нокаутга учраганди.
Cuba Domadores жамоаси Uzbek Tigers билан тўқнашув олдидан колумбиялик боксчиларни «савалади» — 5:0
Шу тариқа Cuba Domadores гуруҳда яққол пешқадам бўлиб турибди. Ўзбекистон жамоаси эса иккинчи йўлланма учун асосий даъвогар ҳисобланади.Cuba Domadores — Uzbek Tigers 5:0
-52кг: Йозбани Виета — Худойназар Файзов 3:0-60кг: Лазарио Альварес Эстрада — Шунқор Абдурасулов 3:0
-69кг: Рониэль Иглесиас — Маҳмуд Ғоипов 3:0
-81кг: Хулио ла Круз — Мадиёр Саидраҳимов 3:0
+91кг: Хосе Лардует Гомес — Баҳодир Жалолов 2:1
Изоҳ (0)