Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Исроилнинг F-16 қирувчи самолёти Суриянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан уриб туширилди. Бу ҳақда 10 февраль куни Исроил Мудофаа армияси маълум қилди.

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

Meduza хабарига кўра, самолёт Шимолий Исроилда қулаган. Самолётнинг ҳар иккала учувчиси катапульта қилган, уларни шифохонага ётқизишган.

Исроил ҳарбийларининг баёнотига кўра, самолёт Суриядаги Эрон марраларига қарши операция вақтида уриб туширилган. Ушбу операция Исроил ҳудудида Эроннинг дрони тутиб қолинганидан сўнг бошланган эди.

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

Суриянинг SANA ахборот агентлиги Исроилнинг бир эмас, бир неча самолётлари уриб туширилгани ҳақида хабар тарқатди. Кейинроқ Сурия телевидениеси Исроилнинг яна бир ҳужуми қайтарилгани ҳақида ахборот берган.

«Аввалроқ Исроил ўз ҳудудига учиб кирган дронларни бир неча бор уриб туширган эди. Бироқ Эрон объектларига уюштирилган ҳужумлар Исроилнинг жавоб чоралари кучайтирилганидан дарак беради», — деб ёзади Associated Press.

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

Сурияда 2011 йилдан бери фуқаролар уруши давом этмоқда. Эрон мамлакатдаги жанговар ҳаракатларда президент Башар Асад армияси тарафида туриб қатнашмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди