Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

КХДР раҳбари Ким Чен Ин Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Инни Шимолий Кореяга таклиф қилди. Бу ҳақда Yonhap агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.

Фото: Полит.инфо

Фото: Полит.инфо

Жанубий Корея президентига «қисқа вақт ичида» Пхеньянга ташриф буюриш борасидаги таклифни КХДР раҳбарининг синглиси Ким Ё Чжон етказди.

Шимолий Корея делегацияси президент саройига ташриф буюрди ва Жанубий Корея президенти уюштирган тушликда иштирок этди.

Мун Чжэ Ин агарда керакли барча «шароитлар яратилса» КХДРга ташриф буюриши мумкинлигини маълум қилди.

«Келинглар, келажакда зарурий барча шарт-шароитларни яратиб, якдил келишувга эришайлик», — деди «жануб» етакчиси.

Эслатиб ўтамиз, КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон ҳамда 21 кишидан иборат делегация Пхёнчхандаги қишки Олимпиада ўйинлари томоша қилиш учун Жанубий Кореяга ташриф буюрган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Бир неча кундан буён ҳукм сураётган қорли об-ҳавода ўзбекистонликлар ясаган қорбоболар — суратларда
Спорт
Матбуот анжумани вақтида мушукни улоқтириб юборган Бразилия терма жамоаси расмийси танқидларга учради (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда нархни оширган ва сифатсиз маҳсулот сотган 299 та заправкага бензин етказиб бериш тўхтатилди