Москвадан Барнаулга томон ҳаракатланаётган самолёт бортидаги йўловчи психик хуруждан сўнг ҳалок бўлди, деб ёзади «Интерфакс».
Самолёт бортидаги йўловчилардан бири парвоз бошиданоқ ўзини ғалати тута бошлаган. У оёқ кийимини салон бўйлаб отиб, ғалати овозлар чиқарган, ҳожатхоналар эшикларини кўп марта очиб-ёпган. Тахминан, ярим соатдан сўнг эркакнинг аҳволи кескин ёмонлашган, унинг бурнидан қон кетиб, полга қулаган ва вафот этган.
Бортдаги борт кузатувчилари ва шифокорлар зарур реанимацион ҳаракатларни амалга оширган, бироқ йўловчи тиббиёт ва полиция ходимлари етиб келмасдан туриб вафот этган.
Изоҳ (0)