Хитойнинг Фошань (жанубий Гуандун провинцияси) шаҳри асосий магистралларидан бирида йўлнинг ўпирилиши оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 8 февраль, пайшанба куни шаҳар транспорт бошқармаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Ҳодиса 7 февраль куни тунда Цзихуаси кўчасидаги трассанинг бир қисмида юз берди. Бошқарма ўпирилишга ушбу магистрал остидан ўтган метронинг иккинчи тармоғидаги қурилиш ишлари сабаб бўлганлигини таъкидлади. Расмийлар саккиз кишининг ҳалок бўлганлигини тасдиқлади, уч киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Ҳодиса оқибатида яна тўққиз киши жабрланган, улар шифохонага юборилган. Ҳозирги пайтда улар ҳаётига ҳеч нарса таҳдид қилмаяпти.
Изоҳ (0)