ЎФА янги ташкил этилаётган футбол бўйича Ўзбекистон Супер Лигаси ўйинларига жиддий эътибор қаратаётгани сир эмас. Бунгача янги формат ишлаб чиққан ташкилот, чемпионатга қуръа ташлаш маросимини юқори савияда ўтказганди.
Ўзбекистоннинг 5 та етакчи клуби раҳбарлари Англиянинг «Эвертон» клубида малака оширадиган бўлди
Кеча — 7 февраль куни Супер Лига клубларининг маркетинг ходимлари иш ўрганиш учун Японияга йўл олди, деб ёзди ЎФА матбуот хизмати. Улар 8—12 февраль кунлари давомида Япония Жей Лигаси мутахассисларидан дарс олади ва семинарларда иштирок этади. Бунда японияликлар Жей Лига ва унинг клублари учун ҳомийларни, реклама берувчиларни қандай қилиб топиш, улар билан қандай ишлаш борасида ўз тажрибаси билан ўртоқлашади.Парижда Франция ва Ўзбекистон футбол федерациялари раҳбарлари ўзаро ҳамкорлик борасида келишиб олди
Япония Жей Лигасида маркетинг соҳаси анча ривожланган. 2017 йилги мавсумнинг ўзида улар 240 миллион АҚШ доллари миқдорида ҳомийлик маблағларига эга бўлганди.
Изоҳ (0)