1903 йилда Чеддар дараси (Англиянинг Сомерсет графлиги) ғорларидан бирида қадимги одамнинг қолдиқлари топилди. Улар эрамиздан аввалги 7150 йилларга мансуб бўлиб, Британиядан топилган энг қадимги тўлиқ сақланган скелетдир, деб ёзади National Geographic.
Одам қолдиқлари Лондон табиатшунослик музейида сақланмоқда ва улар ҳозирга қадар тадқиқ этилмоқда. Чеддарлик одам 20 ёшда ўлдирилган бўлиб, уни бўйи 166 сантиметрни ташкил этган.
Табиий тарих музейи ва Лондон Университет коллежи мутахассислари суяк тўқимаси ДНКсида ўтказган тадқиқот натижалари чеддарлик одамнинг кўзлари кўк, соч ва териси қора бўлганлигини кўрсатди.
Изоҳ (0)