Россия қуролли кучлар Бош штаби жанговар тайёргарлик бош бошқармаси бошлиғи генерал-лейтенант Иван Бувальцев бошчилигидаги ҳарбий делегация Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. Бу ҳақда ЎзА деб хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасига асосан амалга оширилган ташриф давомида тегишли масалалар муҳокама қилинган. Шунингдек, делегация вакиллари Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида бўлиб, кадрлар тайёрлаш жараёни, яратилган шароитлар билан танишди.
И. Бувальцевнинг Россия қуролли кучларининг жанговар тажрибаси ҳақида академияда қилган маърузаси барча ҳарбий округ қўшинларига онлайн тарзида узатилди.
Изоҳ (0)