Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида рассом Комил Омоновнинг Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳамда Камолиддин Беҳзод таваллудига бағишланган «Эҳтиром» номли кўргазмаси очилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Мўйқалам соҳибининг кўргазмага қўйилган «Жангчилар», «Донишманд бола», «Буюк ипак йўли», «Отлар жанги», «Шаҳзоданинг ўйлари», «Коинотга муҳаббат» ҳамда «Ҳусайн Алишер билан шатранж ўйнамоқда» каби 30 дан ортиқ асари чуқур фалсафий мазмунига бойлиги ва нозик услубда ишланганлиги билан санъат ихлосмандларида катта таассурот қолдирди.
«Комил Омонов анъанавий услубларни ўрганиш билан бирга шунга уйғунлашган ҳолда ўз услубини яратиш йўлида ҳам тинимсиз изланмоқда, — дейди рассом Камолиддин Мирзаев. — Асарларида тарихий образларга кўп эътибор қаратади. Чизгиларда ўз туйғуларини жўшқинлик билан акс эттиради. Сюжетларни нозик услубда ифодалаб, унинг ғоясини усталик билан кўрсатиб беради».
Изоҳ (0)