Эрон мезбонлик қилган усти ёпиқ иншоотлардаги енгил атлетика бўйича Осиё Чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган спортчилар Тошкентга қайтиб келди. 2 та олтин ва 1 та кумуш медалга эга чиққан спортчи қизлар Тошкент халқаро аэропортида тантана билан кутиб олинди.
Уч кун давом этган мусобақанинг ҳар бир кунида Ўзбекистон спортчилари 1 тадан медални қўлга киритган. Биринчи кун Надия Дусанова баландликка сакраш мусобақасида 187 сантиметрлик натижа кўрсатиб, олтин медалга эга чиқди.
Ядро улоқтиришда эса Елена Смолянова энг яхши натижа кўрсатди — 15,54 метр. Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг олтинлари сони 2 тага етди.
Ва ниҳоят Осиё Чемпионатининг учинчи кунида Александра Юркевская кумуш медални қўлга киритди. Енгил атлетиканинг энг қийин тури — кўпкурашда мусобақаларга киришган Александра 3858 очко жамғаришга эришди.
Изоҳ (0)