Ўзбекистонга келувчи сайёҳларга жамоат жойларида суратга олиш ишларини олиб боришга рухсат этилади. Бу «Кириш туризмини ривожлантириш чоралари тўғрисида»ги Президент қарорида назарда тутилган.
Ҳужжатнинг тўққизинчи бандига мувофиқ, туристларга жамоат жойларини, бино ва иншоотларни суратга олишга рухсат этилади. Қонунларда кўзда тутилган тартибда тузилган объектлар рўйхати бундан мустасно.
Бундан ташқари, чет тилида (инглиз, рус ва бошқа тилларда) пешлавҳа ва кўрсаткичлар ўрнатиш ташаббуси билан чиққан хўжалик юритувчи субъектларга ушбу пешлавҳаларда ўз товар ва хизматлари ҳақида реклама маълумотларини жойлаштириш ҳуқуқи тақдим этилади. Бунда жойлаштириладиган ахборот пешлавҳа ёки кўрсаткич майдонининг 40 фоизидан кўпини эгалламаслиги лозим.
Изоҳ (0)