«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясига халқаро рейслар учун авиабилетларни таннархидан арзонроққа сотишга рухсат этилди. Бу «Кириш туризмини ривожлантириш чоралари тўғрисида»ги Президент қарорида назарда тутилган.
Ҳужжатнинг еттинчи бандида таъкидланишича, бу рейслар рақобатбардошлигини таъминлашга хизмат қилади.
Зарарни минималлаштириш мақсадида Молия вазирлигига «Ўзбекистон ҳаво йўллари» билан биргаликда икки ой муҳлатда миллий авиакомпанияни солиқ тортиш базасини кичрайтириш механизмини жорий этиш топширилди.
Изоҳ (0)