Мальдив республикаси полицияси мамлакатнинг собиқ президенти Момун Абдулла Гаюмни қўлга олди. Бу ҳақда Reuters агентлигига унинг матбуот котиби Абдул Алеим маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Гаюм Мальдивнинг ҳозирги президенти Абдулла Ямин мамлакатда 15 суткалик фавқулодда ҳолат эълон қилгандан бир неча соат ўтиб ўз уйида ҳибсга олинган. Бундан ташқари, ҳуқуқ-тартибот органлари Гаюмнинг куёвини ҳам қўлга олган.
Момун Абдул Гаюм 1978 йилда Мальдив президенти лавозимини эгаллаб, беш йиллик муддатда кетма-кет олти марта давлат раҳбари бўлган. У 2007 йилда мамлакатда тўғридан-тўғри президентлик сайловларини жорий этиш масаласида референдум ташкил этди. У 2008 йилда бўлиб ўтди, унда Муҳаммад Нашид ғалаба қозонди, бироқ тўрт йилдан сўнг у тахтдан олиб ташланди. Нашид истеъфога чиқишидан аввал Мальдивда нархларнинг ошиши ва бюджет маблағларини қонунга хилоф сарфлаш юзасидан оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Мальдивнинг ҳозирги президенти Абдулла Ямин 5 февраль куни фавқулодда ҳолат эълон қилди. Мазкур қарор Олий суд билан можаро туфайли қабул қилинди.
Изоҳ (0)