Туркиянинг Африндаги ҳарбий операцияси давомида икки ҳарбий ҳизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат қуролли кучлари бош штаби маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Африндаги ‘Зайтун новдаси’ операцияси давомида 4 февраль куни икки жанговар ҳамроҳимиз ҳалок бўлди. Яна 5 киши жароҳат олди», — дейилади штаб хабарида.
Сурияда операция бошланганидан бери қурбон бўлган турк ҳарбийлари сони 14 кишига етгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)