Сталинград жанги 75 йиллигига бағишланган конференция Россотрудничество агентлигининг Тошкент шаҳридаги ваколатхонасида бўлиб ўтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Сталинград жанги хотираси» деб номланган тадбирда уруш фахрийлари, Россия ва Ўзбекистон тарихчилари жамоат форуми аъзолари, «Нуроний» кексаларни қўллаб-қувватлаш республика фонди вакиллари, ўқувчилар, талабалар, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
«Сталинград жанги ҳақидаги хотира, у ҳақдаги ҳақиқат ҳеч қачон ўчмаслиги учун ҳамма ишни қилишимиз керак. Иккинчи жаҳон уруши воқеаларини бузиб талқин қилишларига йўл қўймаслигимиз, совет аскарларининг фашизм устидан ғалабаси аҳамиятини пасайтириб кўрсатишга уринаётганларга қарши чиқишимиз лозим», — деди Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Виктор Шулик.
Тадбир иштирокчиларига Сталинград жангига бағишланган ҳужжатли фильмлардан лавҳалар намойиш этилди.
Изоҳ (0)