5 февраль куни Тошкент шаҳрига Тожикистон бош вазири ўринбосари Азиз Иброҳим бошчилигидаги делегация ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташриф дастурига кўра Ўзбекистон Ҳукуматида, қатор вазирлик ва идораларда учрашув ва музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.
Тадбирлар чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари ҳамда бўлажак Ўзбекистон – Тожикистон учрашувларига тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)