Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида истиқомат қилувчи Илай Дягилев ўзини қиз кўрсатиб, Miss Virtual Kazakhstan онлайн гўзаллик танловининг финалига етиб борди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, 22 ёшли йигит қизларнинг кийимини кийиб, ўзини Арина Алиева деб таништирган.
Унинг суратлари танловда овоз берган кўпчиликка маъқул тушди, натижада Дягилев финалга қадар етиб борди. Охир-оқибат у ҳақиқатни ошкор қилди ва бундай иш қилишига нима сабаб бўлганини тушунтирди.
«Дўстларим билан гўзаллик масаласида баҳслашиб қолдим. Шунда танловда иштирок этишга қарор қилдим. Менинг ўзим ҳар доим табиий гўзалликни ёқлаб келганман. Ҳозир кўриб турибсизки, кўп қизлар бир кўринишда юради, бир хил бўянади, бир хил кийинади ва трендга эргашсам, чиройли бўламан деб ўйлайди. Аммо мен бундай фикрда эмасман», — деди Дягилев.
Изоҳ (0)