Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида полиция донорлик органлари савдоси билан шуғулланадиган шифокорлар ва воситачилардан иборат жиноий гуруҳ фаолиятини фош этди. Бу ҳақда «Youm7.com» портали хабар бермоқда.
Жиноий гуруҳ аъзолари пулга муҳтож инсонларни топиб, уларни 1,4 минг доллар эвазига буйрагини сотишга кўндирган.
Таклифга рози бўлган донорлар Қоҳирага келиб, бир неча кун ижарада яшаб, тиббий текширувдан ўтган. Полиция ҳибсга олган шифокорлардан бири уларни ўз кабинетида қабул қилган.
Шундан сўнг донорлар операция қилинган ва керакли аъзо олинган.
Жабрланувчиларнинг айтишича, жиноятчилар операцияга қадар 300 доллар атрофида пул олган, келишилган сумманинг қолган қисмини эса яна бир донор топганларидан кейин олган.