Франция жанубидаги Вар департаментида иккита ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради. Дастлабки маълумотларга кўра, нохуш ҳодиса оқибатида камида беш киши ҳалок бўлган, деб хабар берди Meduza.
Префектурадагиларнинг маълум қилишича, вертолётлар қуруқликдаги кучларнинг авиация билим юртига тегишли бўлган. Фожиа, тахминан, соат 13:00 да содир бўлган. Вертолётларнинг қулашига нима сабаб бўлгани ҳозирча очиқланмади. Улар ўзаро тўқнашиб кетган бўлиши ҳам мумкин.
Ҳалокатга учраган вертолётлар — кўп мақсадли Gazelle моделлари бўлган. Улар Карс кўли яқида қулаб тушган.