Қўшма Штатларнинг Афғонистонда ҳозир бўлиши сунъий вақт чегаралари билан чекланмайди. АҚШ президенти Дональд Трамп 30 январь, сешанба куни тегишли баёнот билан чиқиш қилди, деб ёзади «ТАСС».
Америкалик ҳарбий хизматчилар учун мазкур республикада жанг олиб бориш қоидалари ўзгартирилди.
«Афғонистондаги ҳарбийларимиз жанговар ҳаракатларни олиб боришнинг янги қоидаларини олди. Жасоратли афғон ҳамкорлари билан бир қаторда сунъий вақт чегаралари қуролли кучларимизни ортиқ дискредитация қилмайди ва режаларимизни ортиқ рақибларимизга маълум қилмаймиз», — дея таъкидлади у.
Бундан буён Вашингтон мазкур мамлакатдаги ҳарбий контингенти сони ҳақидаги маълумотни чоп этмайди ва ҳарбий операциялар бошланиши ёки якунланиши юзасидан режаларини ошкор этмайди. Терроризмга қарши курашиш эса устувор вазифа ҳисобланади.
Изоҳ (0)