Америка томони европалик ҳамкорлар «шартнома камчиликларини тузатиш» устида иш бошламаган тақдирда Эрон ядро битимидан чиқади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти вакили маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Бу охирги имкон. Европалик ҳамкорларнинг битим камчиликларини тузатиш устида ишлаш мажбурияти бўлмаган тақдирда АҚШ Эрон ядро шартномасида қолиш учун санкцияларни бекор қилиш режимини ортиқ узайтирмайди. Президент исталган вақтда келишувга эришиб бўлмайди деган қарорга келса, АҚШ зудлик билан битимдан чиқади», — деди у.
Бошқарма Россия ва Хитой Эрон билан битимни «тузатиш» бўйича музокараларга нега таклиф этилмаганлиги ҳақидаги саволга жавоб бермаганлиги таъкидланади.
Изоҳ (0)