Покистонда тиббиёт коллежи талабаси ўлими олдидан қотилининг исмини ошкор қилган видео матбуот қўлига тушди, деб ёзади «MK.ru».
The Daily Mail’нинг маълум қилишича, учинчи курс талабасини аввалроқ унга совчи қўйган, бироқ рад жавобини олган эркак ўлдирган.
Қизга ўтган шанба, 27 январь куни ўз уйи остонасида уч марта ўқ узишган. У ўлими олдидан унга ўқ узганнинг исмини айтган — Мужахидуллоҳ Афридий. Тегишли видео матбуот қўлига тушди. Бироз вақтдан сўнг қиз олган жароҳатлари оқибатида ҳалок бўлган.
ОАВлар маълумотига кўра, гумонланувчи Теҳрик-е-Инсоф партияси ҳудудий бўлинмаси раҳбарининг жиянидир. Қотил ҳозирча қўлга олинмаган.
Изоҳ (0)